"Обод қишлоқ" штабидан...

×

 2021-05-01 06:29:50    575

PDF юклаш
Чоп этиш



Риштон туманида 2021 йил "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида туманидаги Ёйилма МФЙ ҳудудида туман ҳокими бошчилигида "Обод қишлоқ" штаби аъзолари томонидан ушбу ҳудуддаги аҳоли вакиллари, жамоатчилик, туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимларини жалб қилган ҳолда,  ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Кеча ушбу ҳудудда 700 тупдан ортиқ дарахтларга шакл берилиб, оқлаш ишлари олиб борилди. Ташқи деворлари яроқсиз бўлган 3 та хонадоннинг деворларида бузиш ишлари олиб борилиб, бетон қуйишга тайёрланмоқда. 3 та хонадонларнинг фасад қисмларида бўяш ишлари якунланди. Табиий газ тармоқлари жумладан, ГРП ҳамда газ тармоқларида краскалаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда ушбу МФЙда ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Бундан ташқари, Ёйилма МФЙ биноси давлат хусусий шерикчилик асосида тадбиркорга хусусий боғча қуриш учун бириктириб берилди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб