«Риштон ҳақиқати» газетаси ходимлари мактабда меҳмон бўлишди

×

 2021-04-29 14:55:09    632

PDF юклаш
Чоп этиш



Риштон тумани ХТБ тасарруфидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида адабиёт, санъат, ижод ва журналистика йўналишига қизиқадиган истеъдодли ўқувчилари билан туман  «Риштон ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири Зайлобиддин Йигиталиев, газета  ходими, ижодкор Толибжон Носировларнинг  2021-йил 29-апрель куни ижодий учрашуви ўтказилди. 

Тадбирда "Риштон ҳақиқати" газетаси ташкил қилинганлигининг 90 йиллиги, ўқувчи ёшларнинг ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришда беш ташаббуснинг ўрни, инсон ҳаётида адабиёт, санъат, мусиқа, китобхонликнинг аҳамияти, оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги тутган ўрни, бугун юртимизда ёшларнинг илм олиш, касб-ҳунар ўрганиши учун яратилаётган имкониятлар, Риштон мисолида юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритилди. 

  Учрашув аввалида бош муҳаррири З. Йигиталиев газета тарихи ва журналистика соҳаси  ҳақида сўзлаб берди. 

Ижодкор Толиб Носир илм олиш, буюк алломаларимизнинг ҳаёти ва ижоди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш бўйича олиб бораётган изланишларининг мақсади ҳақида батафсил маълумотлар берди. Учрашув давомида ўқувчилар ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар, ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.  Тадбир якунида ўқувчиларга китоб совға қилишди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аброржон Деҳқонов билан ҳамкорликда ўтказилди.

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб