Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланилмоқда

×

 2021-04-26 17:58:06    591

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида туманимиздаги “Ёшлар дафтари” даги ишсиз ёшларга ер ажратиб берилмоқда.

Риштон туманида Ёшлар дафтари” га киритилган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва турмуш шароитини янада яхшилаш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ёшларга ажратилиб, ушбу ажратиб берилган ер майдонларига сабзавотлар, полиз экинлари, картошка ҳамда дуккакли экинлар экилмоқда.

Ҳозирга қадар туманда маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияси ва ишчи гуруҳ аъзоларининг “хонадонбай” ўрганишлари асосида ҳудудлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз, мигрантликдан қайтган ва ижтимоий кўмакка муҳтож  бўлган ёшларга деҳқончилик учун ер ажратиб берилмоқда.

Бугун ерни эъзозлаш, ҳар қаричидан унумли фойдаланиш орқалигина манфаатдорликка эришиш мумкинлигини тумандаги барча ёшлар тушуниб етишган ва астойдил меҳнат қилишмоқда.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб