ТУМАН ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ
2021-04-24 17:43:36 634
Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев “Оқ олтин” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашди. Уларнинг дард-у ташвишига қулоқ солди, муаммоларини тинглади.Учрашув аввалида сўз олган туман ҳокими, бугун барча давлат идоралари Президентимиз таъбири билан айтганда “халқ хизматчилари” ва халқимиз учун хизмат қилишга бурчли эканликлари ҳақида айтиб ўтди. – Шу боисдан ҳам бугун биз шу ердамиз, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга барча кучларни йўналтирганмиз, бугун бунга кучимиз ҳам имконимиз етарли. Учрашувда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ҳамда аҳоли томонидан банк кредити, уй-жой масаласи, бандлик йўналишларидаги жами 25 тадан ортиқ мурожаатлар йўлланди. Мурожаатларнинг баъзилари шу жойнинг ўзи ҳал этилди.Қолган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот ва масъулларга топшириқлар берилди, ижроси назоратга олинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси