Риштон туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ўтказилди

×

 2021-04-23 18:20:02    531

PDF юклаш
Чоп этиш



Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида Риштон туманидаги “Ҳалқаро кулоллар маркази”да оммавий қабуллар ташкил этилди.Қабулда Риштон, Бағдод, Бувайда ва Сўх туманларидан келган 300 га яқин фуқаролар суд-ҳуқуқ ва бошқа бир қатор масалаларидаги мурожаатлари билан қатнашишди. Шунингдек, қабулда туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.Қабул давомида қатор мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилди, ўрганиш ва муддат талаб қилган мурожаатлар юзасидан эса чора-тадбирлар белгиланди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 199 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб