МУРОЖААТГА ЖАВОБАН...

×

 2021-04-22 15:57:42    1003

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона | Kun.uz телеграм канали орқали «Мутасаддилар ҳар гал ҳолатни ўрганиб кетишади, натижа эса йўқ» номли мурожаат эълон қилинди.

Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокими ўринбосари Н. Орипов бошчилигида ишчи гуруҳи ташкил этилди ва Юқори Булоқбоши қишлоғи фуқаролари билан учрашиб, вазият ўрганилди. Маълум бўлишича, расмда акс этган кўча қабристонга олиб борувчи йўл бўлиб, дала билан туташиб кетган. Бундан бир неча ой муқаддам туман ҳокимлиги ёрдамида мазкур кўча чиқиндилардан тозаланган эди. Орадан шунча вақт ўтиб, бу кўча яна чиқиндига тўлиб кетганлиги ойдинлашди.

Туман ҳокими ўринбосари бошчилигида маҳалла фуқаролари билан биргаликда кўча тўлиқ чиқиндилардан тозаланди.

Шунингдек, туман ободонлаштириш бўлими, туман Автомобил йўллари ҳудудий бўлими раҳбарлари фуқаролар билан учрашиб, ушбу қабристонга олиб борувчи йўл бу йилги асфальтлаш дастурига киритилганлигини ва ушбу дастурга биноан асфальтлаштирилишини яна бир бор таъкидлашди. 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб