Фарзандларинг билан фахрлан, Риштон!

×

 2021-04-22 15:31:50    629

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштонлик ёшлар жаҳонни забт этишмоқда. Тумандаги 21-болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси Нозанин Бурҳониддинова МДҲ давлатлари ўртасида бўлиб ўтган "Созвездие талантов" халқаро мусобақасида 9-12 ёшлилар орасида фаҳрли 1-ўринни қўлга киритди.

Бугун туман ҳокими 21-болалар мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюрди ва ушбу улкан ғалаба билан ёш истеъдод соҳибини табриклаб, қимматбаҳо совға билан тақдирлади.

Тақдирлаш маросимида шунингдек, туман ХТБ мудири ҳам иштирок этиб, иқтидорли ўқувчига китоблар совға қилди.

Тақдирлаш маросимидан олдин Нозанин Бурҳониддинова ўзининг ажойиб чиқиши билан барчани лол қолдирди.

***

Риштон тумани 27-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Маржона Ғанижонова АҚШ университети талабаси бўлди. Ушбу ютуқ билан барча туманжошларимизни табриклаймиз.

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб