СУДЛАР ТОМОНИДАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2021-04-03 19:30:26 1109
Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиш мақсадида маҳаллалар ва олис қишлоқларда профилактика ишларини жонлантиришга алоҳида эътибор қаратиш, сайёр қабулларни ўтказиш мақсадида 3 апрель куни Риштон туман Тўраобод МФЙда сайёр қабул ўтказилди.
Ушбу сайёр қабулда Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эргашев, Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси А. Разиков, Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг раиси У. Меҳмоналиев ҳамда Фарғона вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Б. Ваҳобов, А. Инамов, Фарғона туманлараро Маъмурий судининг раиси С. Қурбоновлар томонидан 50 яқин жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари қабул қилиниб судга тегишли масалалар бўйича айрим фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал этилди, бошқа ташкилотларга тегишли масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бу каби сайёр қабуллар келгусида давом этади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси