Риштонда чигит экиш бошланди

 2021-03-24 06:53:28    701

PDF юклаш
Чоп этиш



Кеча туманимизда чигит экиш ишларини сифатли ташкил этишга қаратилган семинар бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари тажрибали фермерлар, соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар иштирокида дуолар қилиниб, "Рошидон дарвони" фермер хўжалиги дала майдонида ерга уруғ қадаш ишлари бошланди. Дастлаб ҳудудлар учун танланган пахта навлари, фойдаланиш кўзда тутилган кимёвий препаратлар кўздан кечирилди. Деҳқон қаноти бўлган техникалар шайлиги ва ҳолати ўрганиб чиқилди. “Кузда пахтамиз яхши бўлиши чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан, сифатли ва муддатида ўтказишга боғлиқ”, деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров. - Бу йил хорижда ишлаб чиқарилган, юқори самарадорликка эга техникалар кучидан унумли фойдаланилади. Риштонда чигит экаишга бўлган муносабат мени хурсанд қилди. Техникалар шай, отрядлар учун барча шароитлар яратиб берилган. Чигит экиш икки сменада ишлар олиб борилади. Чигит тайёрлаш шахобчаларига бевосита кластерлар раҳбарлари жавоб беради. Уларда мутахассислар, агрономлар ишлаши таъминланади. Чунки, чигит тайёрлаш ҳам муҳим тадбир ҳисобланади. Вилоят раҳбари, ташкил этилган отряд аъзоларига, механизаторларга ишбай ҳақ тўланиб, уларга  барча қулайликлар яратилиши ва меҳнатлари мунтазам  рағбатлантирилиб борилиши лозимлигига ҳам алоҳида урғу берди.Кўргазмали семинар якунида бир  гуруҳ фаолларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.Маълумот учун бу йил Риштон туманида 6150 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб