РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМИ СУФҲОНЖОН СОЛИЕВНИНГ ТУМАНИМИЗ АҲОЛИСИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

 2021-03-21 07:10:48    595

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум азиз ҳамюртлар!

  Наврўз энг қадимий, асл миллий, яхшиликка, руҳий покликка ундайдиган, узоқ ўтмиш замонлардан буён қадриятларимиз тимсоли бўлиб келаётган хосиятли бир айём, яшариш ва янгиланиш фаслидир.

      Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, кўп минг йиллик миллий қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодасидир.

     Шарқона Янги йил бўлган Наврўз инсонлар қалбида эзгу интилишларни уйғотиб, кишига умид ва ишонч, шукроналик туйғуларини бағишлайдиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар эркаг-у, аёл, ёш-у, қари барча юртдошларимизнинг энг ардоқли, севимли байрамидир.

      Эзгулик, гўзаллик, ободликни касб этган Наврўзи олам тинчлик, осойишталик, фаровонлик ҳукм сураётган она Ватанимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг қалбида яшашга бўлган иштиёқ, эзгу мақсад, ижод-изланиш завқини тортиқ этади.

       Мана шундай улуғ айёмда нуроний отахон ва онажонларимизни, мунис опа-сингилларимизни, тумандаги ташкилот ва корхона раҳбар ходимларини, туманимиз ҳаётида тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораётган ёшларимизни яна бир бор Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

       Умрингиз узоқ, ризқи-насибангиз зиёда бўлсин. Юртимиздаги ҳар бир хонадонга тинчлик-омонлик, меҳр-оқибат, бахт-у, саодат ёр бўлсин.

     Наврўзи олам  барчамизга муборак бўлсин!



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб