АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ - ДАВР ТАЛАБИ

 2021-03-15 16:54:02    707

PDF юклаш
Чоп этиш



Риштон туман статистика бўлими ходимлари томонидан мамлакатимизда          2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида  корхона ва ташкилотлар ходимлари иштирокида тадбирлар,  ўқув-семинарлари ўтказиб келинмоқда. Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепцияси”да аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг мақсади ва асосий вазифалари ёритилган бўлиб, тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари белгиланган эдиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил       11 ноябрдаги 710-сонли қарорига асосан аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2023 йилга кўчирилиб, тайёргарлик ишларини босқичма-босқич амалга ошириш белгиланди.                                                                                                   Аҳолини рўйхатга олиш ишончли маълумот, узоқ муддатли прогнозлар, давлатнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиши ва аҳолини бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш ҳамда илмий тадқиқотларни олиб бориш учун муҳим ҳисобланади.   

Риштон туман статистика бўлими  бошлиғи 

Ў.Тешабоев



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб