ҲАЁТ ИМКОНИЯТЛАРГА ТЎЛА

 2021-03-13 06:33:30    839

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туман ХТБ тасарруфидаги 51-умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокимлиги, туман прократураси, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Риштон туман бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ҳаёт имкониятларга тўла” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди. Тадбирга уй таълимида таълим олаётган 57 нафар ўқувчилардан 9 нафари ота-онаси билан биргаликда таклиф этилиб, “Ҳаёт имкониятларга тўла” эканлиги тўғрисидаги видео роликлар ва керакли методик тавсиялар берилди.Тадбирда туман ҳокими С. Солиев, ва туман прокурори Ш. Турдалиевлар сўзга чиқиб юртимизда таълим-тарбияга берилаётган эътибордан унумли фойдалниш кераклигини, юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек,  ўқувчиларга бадиий адабиётлар ва фахрий ёрликлар топширишди ҳамда уларнинг ота-оналари билан дилдан суҳбат қуришди.Тадбирда тумандаги барча корхона ва ташкилот рахбарлари иштирок этишди. Ўтказилган тадбирда 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича ўқувчиларнинг чиқиши, расмлар ва кўргазмалар танлови ҳам бўлиб ўтди. Бундай маънавий тадбирлар Секторлар кесимида ҳар куни ўтказиб борилаётганлиги ўқувчи ва ота-оналарни беҳад хурсанд этмоқда.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб