"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИ АМАЛДА ёҳуд маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги
2021-02-10 21:08:20 1062
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шаҳар ва туманларни маҳаллабай тизимда ривожлантиришга қаратилган топшириқларини амалда жорий этилишини ўрганиш ва амалга оширилаётган ишларни куздан кечириш мақсадида туман ҳокими Суфҳонжон Солиев бугун Дорул-Омон, Гумбаз, Чинигарон ва Даҳбед маҳаллаларига ташриф буюрди.
Ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлиги аввало халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи, энг муҳими, жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши билан узвий боғлиқдир.
Шу боис ҳам юртимизда маҳалла институтини янада ривожлантириш, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, маънавият бешиги сифатидаги нуфузини оширишга катта эътибор берилиб келинмоқда ва бу борада бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Белгиланган вазифа ва топшириқлар юзасидан туман ҳокимлиги масъуллари томонидан бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда ва маҳаллаларда бўлиб, “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича ўрганишлар олиб бормоқдалар. Бугун туман ҳокимлиги томонилан ташкил этилган ишчи гуруҳ маҳаллаларда “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида олиб борилаётган ишларни ўргандилар.
Бугун маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, барчамиз маҳаллада яшаймиз, маҳалла муҳитида катта бўламиз, демакки, ҳар биримиз ҳаётимизда учраётган айрим камчилик ва муаммоларни биргаликда ҳал қилсак, салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган имконият ва ҳаракатларимизни бирлаштирсак, маҳалламиз ва юртимиз тинч, турмушимиз эса янада фаровон бўлади.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси