2021-02-06 17:05:00 1025
Бугун Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев Туда қишлоғидаги қабристонда давом этаётган ҳашар жараёнларини куздан кечирди.
Маълум бўлишича, ушбу қабристонда Қўқон хонлигининг сўнгги ҳукмфармоси Сайид Муҳаммад Худоёрхон Шералихон ўғлининг авлодларидан бири бўлмиш Саййид Умарбек Ибн Саййид Муҳаммад Худоёрхоннинг қабри жойлашган.
Айтишларича, Худоёрхоннинг авлодларидан бири Туда қишлоғида истиқомат қилган. Қабрдаги битикда Саййид Умарбек Ибн Саййид Муҳаммад Худоёрхон 1863 йилда туғилиб, 1928 йилда вафот этгани ёзиб қўйилган. Туман ҳокими Саййид Умарбек Ибн Саййид Муҳаммад Худоёрхон қабрини зиёрат қилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси