"Маҳаллабай" тизимидаги тадбирлар туманимизда давом этмоқда
2021-01-31 18:07:42 727
Давлатимиз раҳбари томонидан халқимизнинг турмуш фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча ислоҳотлар бугунги кунда маҳаллабай тизим орқали ҳар бир оила ва ҳар бир фуқаро ҳаётида ўзининг ижобий натижасини бермоқда.
Бугун Республика ишчи гуруҳи вакиллари Риштон туманида бўлиб у ердаги ёш тадбиркорлар билан учрашишди.
Ишчи гуруҳи вакиллари дастлаб Воҳим МФЙда яшовчи Нилуфар Усмонова хонадонига ташриф буюришди. Айни дамда ўз уйида тикувчилик билан шуғулланаётган Нилуфар келажакда тикувчилик цехини очишни мақсад қилган. Ишчи гуруҳи вакиллари унга кредит олишда ва тадбиркорлик сирларини ўрганиш учун махсус ўқув курсларида таҳсил олишга ёрдам беришларини айтишди. Ёш тадбиркоримиз бундай ғамхўрликлар учун миннатдорчилик билдирди.
"Маҳаллабай" тизимидаги тадбирлар туманимиздаги Зоҳидон МФЙида ҳам давом этди. “Темир дафтар”га киритилган Улуғбек Шарипов баҳорда банкдан имтиёзли кредит олиб ўзи яшаб келаётган томорқасида иссиқхона ташкил этганди. Ҳозирга келиб у иссиқхонадан анчагина даромад олишга эришди. Албатта бу имкониятдан оила аъзолари ҳам унумли фойланишмоқда.
Айни кунларда туманимизда ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги 69 та маҳаллаларда ёшларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш, уларнинг банлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, турли ҳил маиший ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш режалаштирилган.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси