БУГУНГИ ҚАБУЛДА ҚАНДАЙ МУРОЖААТЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ?

 2021-01-05 18:32:06    727

PDF юклаш
Чоп этиш



  Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев бугун – 5 январь кунги иш режасига мувофиқ, Халқ қабулхонаси биносида жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабулини ўтказди. Куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтган қабул жараёнида фуқаролар томонида 41 та мурожаат келиб тушди.  Уларнинг 10 таси жойида ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 13 та мурожаатга масъуллар бириктирилди. 18 та мурожаат юзасидан мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳат берилди.

   Қабул давомида:

    - 5 нафар фуқаро – даволаниш;

    - 8 нафар фуқаро – кредит олиш;

    - 4 нафар фуқаро – уй-жой;

    - 2 нафар фуқаро – нотурар жойни турар жойга айлантириш;

    - 4 нафар фуқаро – ишга жойлашиш;

    - 5 нафар фуқаро – моддий ёрдам;

    - 3 нафар фуқаро – олий ўқув юртида таҳсил олувчи неварасининг контракти учун;

    - 7 нафар фуқаро – тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер майдони;

    - ва яна 3 нафар фуқаро – бошқа масалалар юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилган.

    Қабул якунига етгач, қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар манзилли тартибда ўрганилиши белгилаб олинди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб