ЁЛҒОН МАЪЛУМОТ ТАРҚАТИШ КИМГА КЕРАК БЎЛДИ?
2020-12-13 17:13:48 829
Ижтимоий тармоқлар орқали “Риштон тумани Воҳим қишлоғи аҳолиси 2 миллион сўмдан йиғиб газ тортган эдик. Олдиндан 200 минг сўм тўлов қилдик. Энди газга улансангиз, ойлик тўловга ўтасизлар дейишяпти. Ҳар ойга 300 минг сўмдан тўлаш жуда оғир-ку...” деган мурожаат эълон қилинди. Ушбу мурожаат юзасидан “Ҳудудгаз Фарғона” Риштон тумангаз бўлими ва туман ҳокимлиги қошида ишчи гуруҳ ташкил этилди ва мазкур ҳолат ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, Вохим қишлоғида газ тортиб келиш учун ҳеч қандай пул йиғилмаган. Бундан ташқари, фуқаролар томонидан хонадонларидаги газ ҳисоблагич ишламаётган аҳоли ўзларининг розилиги билан ойлик тўлов қилинаётгани таъкидланди. Вохим қишлоғида яшовчи фуқаролар таббий газ масаласида Риштон тумангаз ходимларига ҳеч қандай эътироз йўқлигини билдириб, бундай ёлғон хабарлар тарқатиш кимларга керак бўлди экан, деб ҳайрон қолишди.
Қолаверса, қишлоқ аҳоли томонидан Риштон тумангаз раҳбари номига ташаккурнома юборилди. Ушбу ташаккурнома илова қилинмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси