РИШТОН ТУМАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ БИЛДИРИШИ

 2020-12-12 15:28:19    803

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғона ҳақиқати” газетасида “Қанчаси келиб кетди, масала ҳал бўлмаяпти”номли мақола чоп этилган эди. Унда Риштон туманидаги "Қошқайрон" МФЙ ҳудудидаги 28-мактабгача таълим ташкилотининг бўш турган биносини таъмирлаш бўйича муассаса раҳбарининг таклифига бир неча йиллардан буён юқори ташкилотлар қуруқ ваъда бериш билан чекланиб қолаётганликлари танқид остига олинган.   

Ушбу мақола юзасидан Риштон туман Мактабгача таълим бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Риштон туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги “Қошқайрон” МФЙ худудидаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси 1991 йилда қурилган. 280 ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда ташкилотнинг 1-блок биноси фаолият юритиб келмоқда. 2-блок 2-қаватли биносини 2021 йил Давлат инвестиция дастури асосида реконструкция қилинишини сўраб Вилоят мактабгача таълим бошқармасига таклиф берилган.

Ҳозирги кунда 28-сонли мактабгача таълим ташкилотининг хожатхона биносини таъмирлаш учун махаллий бюджетдан 50,0 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, айни вақтда пудратчи корхона томонидан таъмирлаш ишларига киришилмоқда. Ташкилотнинг чегара деворлари хақиқатдан хам таъмирталаб ахволда, шу сабабли чегара деворларини жорий таъмирлаш учун Мактабгача таълим бўлимининг 2021 йил харажатлар сметасидан маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.  Бундан ташқари ташкилотда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, худуд бегона ўтлардан ва чиқиндилардан тозаланди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб