СЕССИЯДА РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ МУРОЖААТИ ЭШИТИЛДИ

×

 2020-12-11 18:43:43    672

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 11 декабрь куни Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги XVII сессияси бўлиб ўтди.

    Сессияда Вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, корхона-ташкилотлар, муассасалар масъуллари, Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар иштирок этишди.

    Сессия кун тартибидаги масала – туманнинг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда келгуси йилги режалари ҳақида туман ҳокими Суфҳонжон Солиев туман аҳолисига мурожаат қилди.

    Туман ҳокими ўз мурожаатида 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йил режаларига, шунингдек “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” доирасида амалга оширилган ишлар, меҳнат муҳожирларини қайтариш борасидаги қилинаётган ишлар, улар бандлигини таъминлаш, ҳаётини яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш борасидаги комплекс ишларга тўхталди.

Аҳоли бандлиги даражасини ошириш бўйича 2019 йил якунида иқтисодий фаол 91.0 минг аҳолининг 82.0 мингтаси ёки 91,1 фоизи бандлиги таъминланган бўлса, жорий йил 9 ой якуни билан тезкор хисоб-китобларга кўра 92.5 минг иқтисодий фаол аҳолининг 84.5 мингтаси ёки 91,4 фоизи бандлиги таъминланган. 2021 йилда бу кўрсаткич туманда кичик бизнесни ривожлантириш, 100 дан ортиқ инвестиция лойихаларини амалга ошириш орқали 93.0 фоизга бажариш чоралари кўрилади.

Айниқса, хотин-қизларнинг бандлиги даражасини оширишга алоҳида этибор берилади. 2019 йил якуни билан иқтисодий фаол хотин-қизлар 47.0 мингтани ташкил этиб улардан 41,1 мингтаси ёки 87,4 фоизи иш билан таъминланган. 2020 йил 9 ойлигида 89,4 фоизга ошишига эришилди. 2021 йилда яратиладиган иш ўринлари хисобига иқтисодий фаол хотин-қизларнинг 44.3 мингтасини банд қилиш орқали хотин-қизлар бандлиги даражасини 93.0 фоизга кўтарилади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами лойиҳа қиймати 50,9 млрд.сўмлик (шундан 35,5 млрд.сўм тадбиркорлар маблағлари, 10,4 млрд. сўм банк кредити маблағлари, 300,0 минг.АҚШ.долл хорижий инвестиция) 23 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши ҳисобига 225 нафар янги иш ўринлари яратишга эришилди. Қолган лойиҳаларда инвестиция киритиш жараёни давом этмоқда декабр ойи якунига фойдаланишга қабул қилиниши кўзда тутилган.

    Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари – Р. Эферова ва  Муҳаммаджон Турсуновлар ўз фикрларини айтишди.

    Сессия кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

    Сессия ишида Фарғона вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари М. Убайдуллаев иштирок этди. 

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб