ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РИШТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XVII СЕССИЯСИ БУГУН БЎЛИБ ЎТАДИ
2020-12-11 05:47:15 1032
Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги XVII сессияси шу йил 11 декабрь куни соат 17:00 да ўтиши белгиланди. Сессия кун тартибида, жорий йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича туман ҳокимларининг “Аҳолига мурожаати”да белгиланган вазифалар ижросининг таҳлили ҳамда 2021 йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар (тадбирлар) юзасидан Риштон тумани ҳокими Субҳонжон Солиевнинг “Аҳолига мурожаати” муҳокама қилинади. Сессия ишида Фарғона вилояти ҳокимининг 1- ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаевнинг иштироки кутилмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси