Риштон тумани электр таъминоти корхонаси билдириши

 2020-12-07 20:00:11    717

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Совуқ суяк-суягимиздан ўтиб кетди” номли мақола эълон қилинди. Ушбу мақол юзасидан Риштон туман электр таъминоти корхонаси қўйидагиларни маълум қилади. Меҳнатобод МФЙ, Чек-Жалаер МФЙ, Чек-Насриддин МФЙ, Жаҳонобод МФЙ (бир кисми) ва Янги-Бужай МФЙ (бир кисми)ларидаги истеъмолчилар ЛМП-110кВли хаво узатмасидаги 110/10 кВли “Навоий нимстанциясидан чикувчи 10 кВли “Искандар”, “Абдулла”, “Кайрағоч” ҳаво узатмаларидан электр энергиясидан таъминланган.

Ҳозирда жойларда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши билан истеъмол қувватига нисбатан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясида қувват етишмовчилиги юзага келади. Бундай вақтларда, тизимда ҳосил бўладиган режимлар турғунлигининг бузилишини олдини олиш учун марказий таъминловчи 110/35 кВли подстанцияларнинг электр узатиш тармоқларида юкламани енгиллаштириш автоматикаси ишга тушиши ҳамда энерготизимда юзага келаётган ёқилғи ва қувват танқислиги пайтларида, белгиланган истеъмол топшириғида ишлаш учун 110/35 кВли тармоқларга чекловлар киритилиши натижасида таъминотда узилишлар кузатилмоқда.

Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг юқоридаги сабабларга кўра электр энергиясига бўлган талаби кескин ортиб бораётгани, шунингдек, таъминловчи электр қурилмалари (трансформаторлар) номинал юкламага нисбатан ортиқча зўриқиш билан ишлаганлиги натижасида содир бўлган аварияли ҳолатларни бартараф этиш чоғида, авария бартараф этилгунга қадар мазкур линияларда узилишлар кузатилмоқда.

Юқоридаги каби  ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда аварияли оқибатларни бартараф этиш бўйича юкори ташкилотимиз “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ турдош корхоналар билан ҳамкорликда барча зарурий чоралар кўриб борилаётганлигини маълум қилади. 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб