Риштон туманида “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” мавзусидаги тадбирлар давом этмоқда
2020-11-15 15:41:44 780
Юртбошимиз томонларидан илгари сурилган "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" тарғибот тадбирлари мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиб келинмоқда.
«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» ғояси остида ўтказилаётган тадбирлар бугун туманимизнинг “Амиробод”, “Ёшлик”, “Хожиқишлоқ”, “Мевазор”, “Зарариқ”, “Полвонобод” маҳаллаларида ташкил этилди. Мазкур тадбирларга асосан аҳоли, биринчи навбатда, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар, уюшмаган ёшлар, эҳтиёжманд хотин-қизлар, кекса авлод вакилларини жалб этилди. Тадбир давомида санъаткорлар, спортчиларнинг иштироки ҳам таъминланди.
Тарғиботчилар томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ведио роликлар намойиш этилди.
Албатта байрамларни кўй-қўшиқларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Санъаткорлар ижросидаги қўшиқларга барча бирдек рақсга тушди.
Бир неча кундан буён туманимизда "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" шиори остида тарғибот тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда. Ушбу тадбирлар ўзгача руҳда бўлиб ўтмоқда, десак муболаға бўлмайди. Буни фуқароларнинг кайфиятидан, чеҳрасидан ҳам англаб олиш қийин эмас. Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ҳам аҳолининг кайфиятини кўтаришдир.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси