Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг билдириши
2020-11-02 15:42:39 763
Ижтимоий тармоқларда блогер Дилшод Болтабоев (Дима Қаюм) томонидан тарқалган видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Бундан бир неча кун олдин Риштон туманида истиқомат қилувчи блогер Дима Қаюм билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари суҳбат олиб боришган.
Суҳбат давомида унга ҳеч қандай таъзиқ ўтказилмаган. Блогерга бугунги кунда ҳар хил каналлар ва фейсбукдаги сохта саҳифалар кўпайгани боис, ҳар бир тарқатилаётган маълумотига эътиборли бўлиш, асоссиз маълумотлар тарқатмаслик, аниқ фактлар бўйича маълумот ёзиш бўйича тавсиялар берилган.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси