САЙЛОВ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИЛМОҚДА?
2020-10-11 12:32:13 928
Маълумки, бугун 16-Қайрағоч сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши депутати сайлови бўлиб ўтмоқда. Учта сайлов участкасида ўтказилаётган сайлов жараёнлари COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашларга сайловлар ўтказиш жараёнида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларининг COVID-19 касаллигини юқтириб олишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14- ва 93-моддалари, Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 август кунги №1033-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари бўшаб қолган ўринларга сайловларни ташкил қилиш ва уни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 11 майдаги 0372-20-сон СанҚваМ рақамли “COVID-19” пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари” ҳамда мазкур Низомга қатъий риоя этилган ҳолда давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси