РИШТОНДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎНИНЧИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ
2020-08-28 15:30:32 769
РИШТОНДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎНИНЧИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг ўнинчи сессияси ўтказилди. Бугунги сессия ишига туманимиздан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилган.
Шунингдек бугунги сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Султанов Иброҳим Аширалиевич ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Рахмоналиев Баҳромжон Маъруфжоновичлар қатнашишди.
Сессия аввалида “19-Топволдиев” сайлов округидан депутат Ниёзов Самижон сессия котиблигига сайланди.
Сессияни туман ҳокими, туман Кенгаши раиси С. Солиев очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
Ушбу масала аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет давромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида туманда амалга оширатёган ишлари тўғрисида туман ҳокимининг ахбороти тингланди.
Шунингдек, туман сектор раҳбарлари ҳам кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқдилар. Туманда амалга оширилган ишлар борасида ўз ҳисоботларини тақдим этдилар.
Кун тартибидаги масала юзасидан музокара учун туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Акбаров Баходир ва туман Молия бўлими бошлиғи Джўраев Иномжонларга сўз берилди.
Бундан ташқари, кун тартибидаги масала юзасидан муносабат билдириш учун Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Рахмонқулов Дониёржон ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Норматов Муҳаммадиёр сўзга чиқишди.
Кун тартибига қўйилган масаланинг долзарблиги депутатлар томонидан эътироф этилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, камбағалликни тугатиш бўйича секторлар кесимида режалаштирилган тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган йўналишлар бўйича ташкил этиш зарур эканлиги таъкидланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси