ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИДА

 2020-08-19 14:25:23    641

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 19 август куни олтинчи чақириқ халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги тўққизнчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Иброҳим Султонов, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сиёсий партия раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни туман ҳокими, туман Кенгаши раиси С. Солиев очди ва олиб борди.

Сессия аввалида “3-Дахбед” сайлов округидан сайланган депутат Саид Аҳмедов сессия котиби этиб сайланди.

Сессия кун тартибидаги асосий масала жорий йилнинг 12 август куни мамлакат Президенти Ш. Мирзиёев иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазифалар юзасидан Олий Мажлис Сенати аъзоси Иброҳим Султановнинг маърузаси тингланди.

 Маърузачи ўз сўзи аввалида, бугунги кунда ҳар бир фуқаро соғлиғи ва ҳаёти учун курашни кучайтирган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида 15 августдан карантин қоидалари юмшатилганлигини айтиб ўтди.

 Унга кўра автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш, санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланди. Пандемия қоидаларига амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади. 20 августга қадар ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланиши, буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

 Шундан келиб чиққан ҳолда республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қатъий санитария талабларига амал қилиш вазифаларини белгилаши зарурлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинга олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш, пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш каби яна бир қатор масалаларга эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

 Шундан сўнг, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ўктамжон Қамбаровнинг туман аҳолисига мурожаати тингланди.

 Сессияда кўрилган масала юзасидан халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши депутатлари - Хурсаной Шапирова, Саминжон Ниёзов, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Зокиржон Зокировлар сўзга чиқишиб, ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

 

 

Сессия ишида кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб