МАКТАБ РЎПАРАСИГА ЙЎЛ БЕЛГИСИ ҚЎЙИЛАДИ
2020-08-15 12:38:34 753
Ижтимоий тармоқ орқали “Риштон тумани раҳбарияти Риштон 1-мактаб рўпарасидаги йул ўртасига белги қуйиб қуйишиларни сураймиз» номли мурожаат эълон қилинганди. Ушбу мурожаат юзасидан Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати шуни маълум қиладики, тумандаги 1-мактаб рўпарасига махсус белги қўйилади, ўқувчиларнинг мактабга ўтишлари учун қулайликлар яратилади. Айни дамда йўл қурилиш ишлари давом этмоқда ва бу масала ҳам яқин кунлар ичида ўз ечимини топади.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси