ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИДАН СЎНГ...

×

 2020-07-28 08:54:33    872

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутати Баҳодиржон Эрматов яна бир саволи ишга қўл урди. Фуқаролар мурожаатига асосан Уч ариқ МФЙ Ойбек кўчаси 1-уйда истиқомат қилувчи 1929 йилда туғилган фуқаро Тўтибу Султонова бундан бир неча йил олдин тўшакка михланиб қолганди. Депутат сифатида ушбу хонадон соҳибаси билан суҳбатлашган Баҳодиржон муштипар онахонга ёрдам беришга астойдил киришди ва 1 (бир) дона ногиронлар аравачасини олиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб Риштон тумани тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси мудири И. Деҳқоновга Депутатлик сўрови билан мурожаат қилди. Ниҳоят, улар кутган кун келди ва онахонга ногиронлар аравачаси берилди. - Асосий вазифамиз халқни муаммоларига ечим топиш ва халқни розилигини олиш, дейди Б. Эрматов. Қарияларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан қувонган онахон муҳтарам Президентимизни, ҳукумат раҳбарларни ҳамда депутатларни дуо қилар экан бугунги доруломон кунларга шукроналар келтирди!


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб