Туманимиз аҳолиси диққатига!
2020-07-24 15:25:18 684
25-26 июль кунлари бутун мамлакатимиз бўйлаб карантин чоралари кучайтирилади. Мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашгани ҳисобга олиниб, аҳоли саломатлигини кўзда тутган ҳолда ва ушбу юқумли касалликнинг янада кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида, Республика махсус комиссияси Қарорига мувофиқ, мамлакатимизда қайта бир қатор чекловлар ўрнатилди.Туман марказида ташкил этилган постларида назорат тартиблари кучайтирилади.Шундай вазиятда, аҳоли саломатлигини кўзда тутган ҳолда, шанба ва якшанба туманимиз бўйича автотранспорт воситалари қатнови вақтинча тўхтатилади. Албатта, ортиқча саросимага берилмаган ҳолда дўконлар ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари шаҳобчаларида сунъий навбатларни ҳосил қилмаслик, жамоа бўлиб тўпланмасликларингизни сўраб қоламиз.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси