Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ Чилонзор туманида яшовчи 53 ёшли фуқаро Ш. А. (эркак) шу йилнинг 6 июлида ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бош оғриғи, ҳа

 2020-07-16 16:48:11    695

PDF юклаш
Чоп этиш



Чилонзор туманида яшовчи 53 ёшли фуқаро Ш. А. (эркак) шу йилнинг  6 июлида ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бош оғриғи, ҳансираш пайдо бўлгач, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва беморда COVID-19 тасдиқланган. Шундан сўнг  у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанишни бошлаган. 
Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 
Беморда, шунингдек,  юрак ишемик касаллиги, қандли диабет 2-тури, семизлик 2-3-даражаси борлиги ҳам қайд этилган.
Сўнгги кунларда  беморнинг  аҳволи ёмонлашган, зудлик билан ўпка, юрак реанимацияси амалга оширилган.  Ўтказилган муолажага қарамасдан, юрак ритми тикланмаган ва бемор ўткир юрак қон-томир ҳамда нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб