ЁЗГИ ОРОМГОҲ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

 2020-06-23 19:22:00    849

PDF юклаш
Чоп этиш



 Бугун Риштон тумани “Автомобилчи” номли болалар оромгоҳининг очилиш маросими ўтказилди ва оромгоҳ ўз фаолиятини бошлади.

Риштон туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Автомобилчи” болалар оромгоҳининг 1-даврасида 100 нафар болаларнинг дам олиши режалаштирилган.

Очилиш маросимида туман ХТБ мудири И. Мирзараҳимова, туман маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, “Нуроний” кенгаши раиси Т. Абдураҳмонов сўзга чиқиб болажонларни ёзги дам олиш кунларини мароқли ўтказиб, тадбирларда фаол иштирок этишини ва беғубор болалик гаштини суришларини атаб ўтдилар. 

Шундан сўнг, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 12 нафар битирувчиларга “Олтин” ва “Кумуш” медаллари топширилди. Ушбу онлар болажонларнинг ҳаётида унутилмас бўлиб қолишига шубҳа йўқ.

Болаларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказиш мақсадида ёшларга хуш кайфият бағишловчи қизиқарли ўйинлар ва лойиҳалар ўтказилиши режалаштирилган. 

Болалар оромгоҳи карантин қоидаларига амал қилиб барча санитария ва гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фаолият олиб борилади. 



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб