БИТИРУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

 2020-06-22 14:51:24    847

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Риштон туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида Фарғона вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси У.Қосимов ва Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Д. Ташходжаев бир гуруҳ мактаб битирувчи ёшлари билан учрашишди. Учрашувда шунингдек, туман сектор раҳбарлари ва мутасадди раҳбарлар ҳам иштирок этишди.

Маълумки, Ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида ўтган йилларда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Шу асосда янгича ёндашувлар ҳаётга фаол жорий этилмоқда. Ёшлар хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлиши уларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этиши учун катта шарт-шароитлар яратилаётгани учрашувида алоҳида таъкилланди. 

Ўтказилган учрашувда 50 нафар мактаб битирувчилари иштирок этиб, улардан 13 нафари турли масалаларда масъул раҳбарларга мурожаат қилишди. Мазкур мурожаатларнинг барчаси жойида ижобий ҳал этилди.

Учрашув якунида вилоят прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи томонидан мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган битирувчиларга “Олтин” медали тантанали равишда топширилди.

 

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб