ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

 2020-06-16 16:58:42    996

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, туман ҳокимлигига келиб тушаётган мурожаатларни таҳлилий ўрганиш ва уларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, мурожаатларда кўрсатилган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари туман ҳокимининг туман Халқ қабулхонаси биносида шахсий қабули ўтказилиб келинаётган эди. Коронавирус пандемияси туфайли режалаштирилган қабуллар вақтинча тўхтатилганди.

Бугун уч ойлик танаффусдан кейин туман ҳокимининг туман Халқ қабулхонаси биносида шахсий қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ходимлар, ташкилотлар ва тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Туман ҳокими қабулида туманимизда истиқомат қилувчи фуқароларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда ҳудуддаги ишбилармонлик ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид камчиликлар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш юзасидан қабулга ёзилган фуқаролар қабул қилинди ҳамда аниқланган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди.

Туман ҳокимининг шахсий қабули орқали мурожаат қилувчиларнинг ариза ва таклифлари атрофлича ўрганиб чиқилгандан сўнг, натижалари мурожаат эгаларига маълум қилиниши таъкидланди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб