Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Деҳқон бозоримизнинг орқа томони. Маданият маркази аслида шу ерга қурилса бўларкан” номли мақолага Риштон тумани ҳокимлигининг Муносабати

 2020-06-11 18:36:34    1381

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, айни дамда Риштон туманида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, туман марказидаги “Деҳқон бозори”да ҳам қурилиш ишлари давом этаётгани туфайли бозор ҳудудида бироз тартибсизликлар юзага келиб қолгани эҳтимолдан ҳоли эмас.

Деҳқон бозори орқа томонидаги тартибсизликлар юзага келганига яна бир сабаб “Деҳқон бозори” ва туман “Тоза ҳудуд ДУК” ўртасидаги шартнома якунига етган экан.

Айни дамга келиб “Деҳқон бозори”нинг орқа томони тўлиқ тозаланди. Бундан ташқари, “Деҳқон бозори” ва туман “Тоза ҳудуд ДУК” ўртасида янги шартнома имзоланди ва контейнер ўрнатилди. 

 



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб