СУВ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ, ҚОНУНБУЗАРЛАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ
2020-06-01 18:53:30 998
31 май куни youtube.com тармоғида жойланган видеода Риштон тумани Боғистон қишлоғидан мурожаат йўллаган фуқаролар ушбу қишлоқдаги сувсизлик муаммоси ҳақида гапириб ўтишганди. Чиндан ҳам бугунги кунга қадар Боғистон ва унга яқин бўлган ҳудудларда сув муаммоси бор эди. Айни дамга келиб, ушбу муаммо бартараф этилди ва мазкур ҳудудлар тўлиқ сув билан таъминланди. Аҳолига ажратилган сувдан ноқонуний тарзда фойдаланган боғбонлар эса тегишли ташкилотлар томонидан қонуний чора кўрилиб жаримага тортилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси