Риштон туманида смарт карта шаклидаги кадастр паспорти берилиши бошланди

×

 2020-05-21 14:48:12    951

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрь куни “Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 987-сонли қарори қабул қилинган.

 

Ушбу хужжатга кўра, 2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ариза берувчига давлат хизматлари марказлари орқали Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг пластик шаклда тайёрланадиган янги намунадаги кадастр паспорти берилиши назарда тутилган эди. Бугун Риштон тумани Давлат хизматлари маркази томонидан биринчи пластик шаклда тайёрланадиган янги намунадаги кадастр паспорти берилди.

        Махсус НФС технологияли микрочипга эга ақлли карта шаклидаги кадастр паспорти электрон кўринишга эга бўлиб, кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларга эга. Айтиш мумкинки, янги наъмунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд. Ушбу тизим орқали мулкдорлар вокалатли ташкилотларга мурожаат этмасдан туриб, кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларни исталган вақтларида “QR scanner” мобиль иловаси орқали олишлари мумкин.

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб