Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 27 апрель (инфографика)

 2020-04-27 06:20:17    788

PDF юклаш
Чоп этиш



Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 27 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 27 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 44-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 апрель соат 18:00 да берган маълумотга кўра, мамлакатимизда коронавирусни юқтирганлар жами сони 1869 нафарга етди: 789 нафар бемор соғайиб кетган, нафари вафот этган.

26 апрель санасида Ўзбекистонда коронавирус 7 кишида аниқланди — сўнгги маротаба бундай паст (яхши) кўрсаткич 30 март куни қайд этилиб, 5 киши касалликка чалинганлар рўйхатига киритилганди.

Ўзбекистонда даволанишда бўлган беморлар сони 20 апрелда энг юқори чўққисига чиққанди — 1361 нафар, шундан бери пасайиш тинмай давом этиб, уларнинг умумий сони 1072 нафарга тушди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, собиқ иттифоқ мамлакатларида энг ёмон вазият Россия ва Беларусда, Россия кунлик аниқланаётган беморлар сонига кўра фақат АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди, минтақада вирус хавфи нисбатан «энг кам туюлган» Беларусда эса вақтида чекловлар қўлланмаслиги оқибатида коронавирусга чалинганлар сони бугунга келиб 10 минг нафардан ошиб кетди, беларуслар кунига энг кўп касаллик аниқланаётган мамлакатлар қаторига чиқиб олди.

Дунёдаги энг улкан коронавирус ўчоғи — АҚШ 1 миллионлик хавфли довонга жуда яқин қолди — штатларда 977 мингдан зиёд инсон янги турдаги коронавирусни юқтирган.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб