Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 25 апрель (инфографика)

 2020-04-25 06:10:44    918

PDF юклаш
Чоп этиш


Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 25 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 42-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 апрель соат 23:00 да берган маълумотга кўра, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 1804 нафарга етди: 621 нафар бемор соғайиб кетган, 8 нафари вафот этган.

24 апрель санасида Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 46 нафарга кўпайди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакат — АҚШда 912 мингдан ортиқ инсон касалликни юқтирган.

Кеча Жанубий Американинг Эквадор мамлакатида антирекорд ўрнатилди — бир кунда 11536 кишида касаллик аниқланиб, уларнинг жами сони икки карра ошди: 22719 нафар.   

Коронавирус бир кунда энг кўп қайд этилган 10 мамлакат (24.04.2020)

 

25 апрелнинг айни вақтига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 2.812.697 нафарга етди, шундан 196.258 нафари вафот этган, 778.388 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.




<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб