Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 22 апрель (инфографика)

 2020-04-22 06:41:09    732

PDF юклаш
Чоп этиш



Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 22 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 22 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 39-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 21 апрель соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 1678 нафарга етди: 357 нафар бемор соғайиб кетган, нафари вафот этган.

21 апрель санасида Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 51 нафарга кўпайди.

Ўзбекистонда коронавирус ҳолати бўйича иккита яхши тенденция шаклланяпти:

Биринчидан, тўрт кундан бери коронавирусни юқтириш бўйича янги ҳолатлар сони камайишда давом этяпти.

  • 18 апрель — 85 та ҳолат;
  • 19 апрель — 75 та ҳолат;
  • 20 апрель — 62 та ҳолат;
  • 21 апрель — 51 та ҳолат.

Иккинчиси, худди шунинг тескариси, коронавирусдан соғайганлар сони тинимсиз ошяпти:

  • 18 апрель — 38 нафар;
  • 19 апрель — 31 нафар;
  • 20 апрель — 36 нафар;
  • 21 апрель — 96 нафар.

Албатта, кечаги куннинг энг яхши хабари Ўзбекистонга коронавирус кириб келганидан бери бир кунда аниқланган касаллар сонидан шифо топганлар сонининг кўп бўлганидир.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (803,5 минг), Испания (204,1 минг), Италия (183,9 минг), Франция (155,3 минг, 20 апрель маълумоти), Германия (148 минг) ва Буюк Британия (129 минг).

Айни пайтда дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 2.530.919 нафарга етди, шундан 175.370 нафари вафот этган, 669.433 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб