ТОМОPҚА – КОНИ ФОЙДА, ОИЛА ИҚТИСОДИНИ КЎТАPУВЧИ ХАЗИНА

×

 2020-04-21 06:15:24    922

PDF юклаш
Чоп этиш



Томорқа – кони фойда, оила иқтисодини кўтарувчи хазина. Билмаганга эса... Билмаганга шунчаки ҳосил бермайдиган ер ёки меҳнат қилмаслик учун баҳона. Агар кимнингдир 5-6 сотих томорқаси бўлса, демак, у камбағал эмас. Астойдил ҳаракат қилинса, ҳар бир оила ўз томорқасини мўл-кўл даромад манбаига айлантириши мумкин.

Ҳамюртларимизнинг ерга бўлган муносабати бутунлай ўзгариб, ундан ҳар томонлама унумли фойдаланиш йўлга қўйилди ва бу жараён тобора такомиллашмоқда. 

Риштон туманида томорқадан самарали фойдаланиб, оила фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган тумандошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Улар асосан помидор, бодринг ва турли кўкатлар етиштиришади.

Томорқа маданиятига эътибор фаровонлик демакдир. Бўш ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари ўз самарасини бераётир. Маҳаллаларимиздаги хонадонларда иссиқхона сони кщпайиб бораётир. Бу орқали эса иш билан таъминланаётган фуқаролар сони кўпайиб бормоқда. Йилнинг тўрт фаслида барча сабзавотлар муҳайё.

 

Халқимиз азалдан ҳар қарич ернинг қадрига етиб, ундан ризқу-насиба ундиради. Шу боис, томорқани хазинадек эъзозлайди. Айниқса, бугун дунёда коронавирус пандемияси авж олаётган бир пайтда унинг қадри янада ошмоқда. Зеро, кундалик эҳтиёжга зарур бўладиган озиқ-овқатнинг аксарияти айнан шу бир парча ерда ундирилади. Шундай экан, юртдошларимиз бугун ўз томорқасига меҳр ва эътибор берса, фақат ютади.

Дарҳақиқат, юртимиз тупроғининг ҳар қаричи олтинга тенг. Нима эксангиз унади. Серқуёш заминимизнинг саҳовати билан пишиб етилган ҳар бир ҳосилнинг таъмини бошқа ерда учратмайсиз. Шу боисдан, далаларимизда етиштирилган меваларнинг жаҳон бозорида харидори кўп. 

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб