Ҳурматли Риштонликлар, қадрли фуқаролар!
2020-04-21 06:03:41 834
Бугун маҳалла мутасаддилари, депутатлар ва фаоллар зиммасига яна бир улкан масъулият юкланмоқда. У ҳам бўлса, фуқароларнинг соғлигига беэътибор бўлмаслик, маҳаллаларда одамларнинг тўпланиб-тўпланиб юрмаслигини назорат қилишдир.Бунда нуроний отахону онахонларимизнинг кўп йиллик тажрибаларига суянишимиз муҳим роль ўйнайди. Боиси уларнинг гап-сўзига ҳамиша барча қулоқ солган ва айтган гапларига амал қилганлар. Шундай экан, бугунги қалтис вазиятда, барчамиз ўз-ўзимизни ҳимоялашимиз керак.Зеро, лоқайдлик – энг катта иллатдир! Шундай экан, соғлигимиз қадрига етайлик. Ўз уйимизни, ўз маҳалламизни ўзимиз асрайлик!
М. Тожибоева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими 1-ўринбосари
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси