Риштон туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида шу йил 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини изчиллик билан таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Сўнгги йиллада деҳқон хўжаликлари ва томорқа майдонларидан самарали фойдаланилиши натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошишига эришилди. Халқимиз истеъмол қиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бугун ўзининг томорқасида етиштирмоқда.