Соғлиқни сақлаш вазирлиги:БУГУНГИ ИЛК ҚУВОНЧЛИ ХАБАР: БУХОРОДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ЯНА 5 НАФАР БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ

 2020-04-18 14:26:31    693

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда коронавирус пандемияси дунё халқларининг қанчалик ҳамжиҳат эканини, бардошли ва тадбирли эканини синамоқда. Ушбу синовли дамларда халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилаётгани, айниқса, шифокорларимизнинг фидойилик билан кураш олиб бораётгани бугунги ва эртанги муваффақиятларимизга замин яратмоқда. 
Борлиққа кулиб боқаётган баҳорнинг ўзгача таровати ҳам юртдошларимиз, жумладан, тиббиёт ходимларига ўзгача бир шижоат бахш этиб, руҳлантираётган бўлса, не ажаб. Ана шундай қуёшли ва илиқ кунимизни хушхабар билан бошлаётганимиздан мамнунмиз.
Ҳозиргина Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан яна 5 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган бўлиб, “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийсида карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Беморларнинг 1 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 3 нафари пойтахтимиздан, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидан эса 1 нафарни ташкил этади. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 39 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони  44 нафарга етди.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 161 нафар бемор тўлиқ соғайди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб