Туман аҳолиси карантин шароитида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланмоқда

 2020-04-16 06:26:42    793

PDF юклаш
Чоп этиш



Риштон туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси томонидан ҳудудларда санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузилишининг олдини олиш ҳамда қонун бузилишларини бартараф этилишини таъминлаш бўйича туман ИИБ, тиббиёт бирлашмаси, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, санитария-эпидемиология назорат инспекцияси, солиқ инспекцияси ходимларидан иборат таркибда ҳудудий ишчи гуруҳи тузилиб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан туманда карантин остидаги шахсларни карантин қоидаларини бузмаслиги ҳамда фуқаролар томонидан жамоат жойларида ниқобсиз юрмаслиги, белгиланган тартиб қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик белгилангани ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда, фуқароларга пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида берилишини таъминлаш мақсадида АТ “Халқ банки” туман филиали ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими фаолияти алоҳида назоратга олинган.

ИЖҚК Департаменти, туман давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотларини захирасининг кунлик ҳисоби юритилиб, бозорларда нарх-навони барқарорлигини таъминлаш ва нархларни сунъий ошиб кетмаслик чораларини кўриш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Шу билан бир қаторда барча секторларда аҳолини озиқ-овқат ва халқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда маҳсулотлар нархини сунъий ошиб кетишини олдини олиш мақсадида кенг куламдаги ишлар амалга оширилмоқда. 

Шунингдек, туман марказларида ва кўчаларда санитария эпидемиология қоидаларига риоя қилиш, карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш мақсадида аҳоли яшаш ҳудудларида кўчма савдо нуқталари ташкил этилиб, кўчма дўконларда 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари - картошка, пиёз, сабзи, гуруч, гўшт, тухум, пахта ёғи, шакар ва ун ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб