Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 16 апрель (инфографика)

 2020-04-16 06:22:44    725

PDF юклаш
Чоп этиш


Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 16 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 16 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 33-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 15 апрель соат 22:30 ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 1302 нафарга етди: 107 нафар бемор соғайиб кетган, 4 нафари вафот этган.

15 апрель санасида Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 137 нафарга кўпайди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (622,4 минг), Испания (177,6 минг), Италия (165,1 минг), Франция (143,3 минг), Германия (133,1 минг) ва Буюк Британия (98,4 минг).

АҚШда коронавирус билан касалланиш бўйича кўрсаткич Испания, Италия, Франция ва Германиянинг умумий кўрсаткичидан ошиб кетди.

15 апрелнинг сўнгги соатларида (бизнинг вақт билан) дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 2.044.894 нафарга етди, шундан 131.393 нафари вафот этган, 505.632 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб