"Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази"да амалга оширилаётган ишлар доирасида маълумот.
2020-04-15 06:31:52 768
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази"да амалга оширилаётган ишлар доирасида Тошкент шаҳри бўйича 2020 йил 14 апрел кунига маълумот.
????????Марказда доимий тарзда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг (https://t.me/joinchat/AAAAAEHitBpxWu-vzAxdXA) 100 дан зиёд волонтерлари (кўнгилли ёшлар) ихтиёрий асосда фаолият олиб бормоқдалар.
????????Аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган “Call-марказ” нинг 1197 қисқа рақами соат 9:00 – 18:00 оралиғида мунтазам ишламоқда.
????????Бугунги кунга келиб аҳоли томонидан “Call-марказ”га жами 27 719 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилди.
????????Бугунги кунга келиб Тошкент шаҳар бўйича манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари 30 та юк ташиш учун мўлжалланган автоуловлар орқали жами 30 422 та хонадонга умумий 4 миллиард 259 миллион 80 минг сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси