Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 13 апрель (инфографика)

 2020-04-13 05:59:14    758

PDF юклаш
Чоп этиш



Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 13 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 13 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 30-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 12 апрель соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 865 нафарга етди: 66 нафар бемор соғайиб кетган, 4 нафари вафот этган.

Бир суткада 98 нафар янги бемор аниқланди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (550 минг), Испания (166 минг), Италия (156 минг), Франция (132 минг) ва Германия (126,6 минг).

12 апрелнинг сўнгги соатларида (бизнинг вақт билан) дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1.836.182 нафарга етди, шундан 113.248 нафари вафот этган, 420.961 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб