Республикамизда эълон қилинган карантин даврида аҳолининг кунлик истеъмоли учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситалари Риштон туманининг барча ҳудудларига секторлар кесимида мунтазам етказиб берилмоқда.
Риштон туманининг барча ҳудудига енгил ва юк ташиш автотранспорт воситаларидан иборат автомашиналар кўчма савдо дўконлари ҳамда кўчма дорихоналар фуқароларимизнинг узоғини яқин қилиш, шу билан уларга енгиллик яратиш мақсадида юборилмоқда.
Айни синовли кунларда туманнинг барча ҳудудларида коронавирус инфекциясидан сақланиш бўйича бериб борилаётган тавсияларга тўлиқ риоя қилишлари ҳамда зарур бўлмаган ҳолларда уйларини тарк этмаслик, тиббий ниқобларни домий тақиб юриш бўйича тарғиботлар қилинмоқда.
Шунингдек ҳар бир ишчи гуруҳнинг аъзолари ўзларига бириктирилган ҳудуддаги тадбиркорларимиз орасида савдо дўконларида, ҚВПларда санитар гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш,нарх-навони сунъий оширилишини олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати