Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 12 апрель (инфографика)

 2020-04-12 07:20:52    822

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, 12 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 29-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 11 апрель соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 767 нафарга етди: 42 нафар бемор соғайиб кетган, 4 нафари вафот этган.

Бир суткада 98 нафар янги бемор аниқланди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (522,3 минг), Испания (161,8 минг), Италия (152,3 минг), Франция (129,6 минг) ва Германия (123,8 минг).

11 апрелнинг сўнгги соатларида (бизнинг вақт билан) дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1.763.328 нафарга етди, шундан 107.703 нафари вафот этган, 395.963 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб