???? Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар
2020-04-12 07:19:29 929
????11 апрель куни Ўзбекистонда коронавирусдан тўртинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Сўнгги 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган ёзёвонлик 59 ёшли аёл ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида вафот этди (https://kun.uz/79001098).
????Тўрт қурбоннинг уч нафари — 60 ёшга бормаган беморлар. Бундан олдин наманганлик 72 ёшли аёл ҳамда Тошкентда 39 ва 40 ёшли эркаклар вирусдан вафот этишганди.
????Жами ҳолатлар 767тани ташкил этмоқда (https://kun.uz/25919513). Шундан 185таси сўнгги 48 соат ичида аниқланди.
????Карантинга жойлаштирилганларнинг телефонлари улар кимлар билан мулоқотда бўлганини аниқлаш учун ўрганилади (https://kun.uz/news/2020/04/11/karantinga-joylashtirilganlar-telefonlari-ular-kimlar-bilan-muloqotda-bolganini-aniqlash-uchun-organiladi-adliya-vazirligi).
????Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов инқироз даврида йирик компаниялардан кўра аҳолига пул тарқатиш самарали деб ҳисобламоқда (https://kun.uz/news/2020/04/11/hozirgi-inqiroz-davrida-kompaniyalarga-emas-aholiga-pul-tarqatish-samaraliroq-behzod-hoshimov). Унинг фикрича, пандемия савдога тўсиқлар йўқолиши учун туртки бўлиши керак (https://kun.uz/news/2020/04/11/koronavirus-savdoga-tosiqlar-yoqolishi-uchun-turtki-bolishi-kerak-behzod-hoshimov).
????Ўзбекистон Беларусь халқига дўстона кўмак кўрсатди (https://kun.uz/news/2020/04/11/ozbekiston-prezidenti-belarus-xalqiga-dostona-yordam-yubordi). Бунга қадар Хитой, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилганди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси